Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

сарҳисоб

сарҳисоб
Кеча куннинг иккинчи ярмида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Тошкент вилояти Агрохизматлар кўрсатиш марказининг 2023 йилдаги фаолияти натижалари сарҳисоб қилинди. Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Корея ҳукуматининг 21,4 млн долларлик грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг ҳолати юзасидан маълумот берилди. Фактларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йилда 104 марта семинарлар ўтказилиб, унда 9462 нафар мутахассислар иштирок этган. Пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича 8 та шартнома тузилиб, 179,2 млн сўм маблағ ишлаб топилган. Эришилаётган ютуқлар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ва таклифлар ҳам ўртага ташланди. Шунингдек, жорий йилда амалга ошириладиган истиқболдаги режалар ҳам муҳокама қилинди. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.