Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Самарқанд вилоятида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда шахсий томорқа эгалари учун ўқув семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд вилоятида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида  фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда шахсий томорқа эгалари учун ўқув семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Дастлабки ўқувлар вилоятнинг Нарпай туманида ташкил этилди. Унда бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган инновацион агротехнологиялар, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши замонавий кураш чоралари ҳамда суғориш тартиблари мавзусида йиғилганларга маълумот берилди. Ушбу семинарда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Диёр Жўраев "Ғаллани макро ва микро элементлар билан бойитилган препаратлар ёрдамида суспензия усулида баргдан озиқлантиришни аҳамияти" тўғрисида тақдимот қилди. Шунингдек, институтининг лаборатория мудири Маматқул Жўраев "Лалми майдонларда замонавий техналогиялар қўллаш ҳисобига нўхат ҳосилдорлигини ва дон сифатини ошириш" ҳақида сўзлаб берди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.