Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

САМАРҚАНД КОНФЕРЕНСИЯСИ: БИР КУНДА 1,88 МЛРД АҚШ ДОЛЛАРИЛИК КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

САМАРҚАНД КОНФЕРЕНСИЯСИ: БИР КУНДА 1,88 МЛРД АҚШ ДОЛЛАРИЛИК КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ
Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) техник кўмагида ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференсия доирасида Агроозиқ-овқат инвестиция форуми бўлиб ўтди. 8-сентябрда Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форумида мамлакатимизнинг аграр салоҳияти яққол намоён бўлди. Тадбирда қатнашган 26 та мамлакатдан келган 100 дан зиёд компаниялар вакиллари ўзбекистон қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдирдилар. Ушбу қизиқиш натижаси ўлароқ, форум якунига кўра, 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди. Хусусан, мамлакат аграр тармоғига тўғридан-тўғри инвестициялар киритишни назарда тутувчи 24 та лойиҳа бўйича келишувга эришилди, уларнинг умумий қиймати 857,3 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Бундан ташқари, 14 та лойиҳа учун жами 707,5 млн АҚШ долларига тенг грантлар ва халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишга келишиб олинди. Шунингдек, 319,2 млн АҚШ долларига тенг савдо келишувлари имзоланди. #Халқаро_конференсия #халқаро_ҳамкорлик #озиқ_овқат_хавфсизлиги #форум WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.