САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ ҲАРОРАТГА МУНОСАБАТИ

Улар 4 та гуруҳга бўлинади:
Қиш фаслига ва музламага чидамли экинлар:
Пиёз, шовул, спаржа. Бу ўсимликларнинг ривожланиши +1 даражадан бошланади.
Совуққа чидамли экинлар:
Карам, салат барги, шивит, исмалоқ, бир йиллик пиёз, саримсоқ, нўхот ва илдизмева таркибига кирувчи сабзавотлар. Булар ривожланишининг бошланғич ҳарорати +2 дан бошланади, +32 даражадан кейин уларда ўсиш умуман тўхтайди.
Илиқсевар экинлар:
Бу гуруҳга бодринг, қовоқча, помидор, аччиқ ва булғор қалампири, бақлажон сингари сабзавотлар киради. Уларнинг уруғи +12 даражадан кейин унишни бошлайди. Уларнинг оптимал ўсиш ҳарорати +20 +28 даража. +15 дан паст ва +30 даражадан баланд ҳароратда озуқа моддаларнинг етиб бориши ва ўсиш жараёни секин-аста тўхтайди.
Иссиқсевар экинлар:
Булар тарвуз, қовун, ошқовоқ, маккажўхорилардан иборат. Улар иссиқликка талабчан, ривожланиши эса, ҳатто +40 даражадан кейин ҳам давом этади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе