Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

С5+1 саммити доирасида Ўзбекистон ва Жоҳн Деере ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

С5+1 саммити доирасида Ўзбекистон ва Жоҳн Деере ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги саммити доирасида вазир Иброҳим Абдураҳмонов Жоҳн Деере компанияси вакиллари билан учрашди. Учрашувда Жоҳн Деере компаниясининг Ўзбекистондаги инвестицион фаолияти, қишлоқ хўжалиги техникасини маҳаллийлаштириш, янгиланган технологияларни жорий этиш ва қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар агротехника соҳасига инвестициялар ҳажмини ошириш, маҳаллий корхоналар билан кооперацияни чуқурлаштириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида рақамли ечимлар ва “ақлли техника” технологияларини жорий этиш орқали самарадорликни ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Жоҳн Деере компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва инновацион ечимларни татбиқ этишни назарда тутади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.