Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Республикада жут ўсимлиги илк бор кенг майдонларда етиштирилмоқда

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан республиканинг турли ҳудудларида илк бор толали экин тури ҳисобланган жут ўсимлиги 2000 гектар майдонда парвариш қилинмоқда. Ушбу экин уруғлари Ҳиндистондан олиб келиниб, маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларида синовдан ўтказилди. Мазкур экинни етиштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Толали экинлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан кенг кўламли тушунтириш ва амалий маслаҳат ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, жут экини экилиши режалаштирилган ҳудудлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари билан жойларда учрашувлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда олимлар томонидан жут етиштиришнинг илмий асосланган агротехнологияси, экиш муддатлари, уруғ сарфи меъёрлари, парваришлаш усуллари, суғориш ҳамда озиқлантириш тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга жут экинини етиштириш бўйича махсус тайёрланган услубий қўлланмалар, тавсияномалар ва бошқа тарқатма материаллар етказилди. Амалий машғулотлар давомида экинни парваришлашнинг муҳим жиҳатлари, юқори ва сифатли ҳосил олиш омиллари ҳамда агротехник талабларга қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур тадбирлар жут экинини республика шароитида муваффақиятли жорий этиш, юқори ва сифатли ҳосил етиштириш, шунингдек, мамлакатимизда алтернатив толали экинлар етиштириш ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилади. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган тавсиянома ушбу экин турини илмий асосда ва тўғри парвариш қилишда сиз учун амалий қўлланма бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.