Республика илмий қишлоқ хўжалиги кутубхонасида 21-май кутубхона куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ушбу кутубхона 1929 йил декабр ойида ташкил этилган бўлиб, ўшанда 7000 босма нашрий фондга эга бўлган. Илмий кутубхона 1930 йилдан бери қишлоқ хўжалигида илм-фанининг ривожланишида ва олимларнинг соҳа йўналишларида илмий изланишлар олиб боришида ёрдам бериб келмоқда.
Илмий кутубхона марказ тизимидаги илмий-тадқиқот кутубхоналарига илмий методик марказ ҳисобланади. Бугунги кунда илмий кутубхона китобхонларга масофадан хизмат кўрсатишни самарали йўлга қўйиш учун ижтимоий тармоқда ўзининг виртуал электрон каналини очди.
Ташкил этилган тадбирда шу ва шу каби маълумотлар ҳақида тақдимот қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ижросида куй қўшиқлар ижро этилди. Тадбир сўнгида кутубхонанинг фидоий ходими Салима АЗИМОВА кутубхона раҳбарияти томонидан тақдирланди.