репост #ахборот_24

АХБОРОТ 24 | ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВЕНГРИЯГА РАСМИЙ ТАШРИФИГА ОИД
Ўзбекистон 24 телеканали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрия давлатига 2 кунлик расмий ташрифи ҳақида махсус кўрсатув тайёрлади. Муҳим воқеаларга бой ташриф доирасида кўпгина соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам икки томонлама келишувларга эришилди. Репортажда қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бу ҳақда маълумот бериб ўтди (репортажнинг 13-58 дақ.).
Хусусан, 7 та йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, экспорт шартномалари имзолангани таъкидланди. 3 хил йўналиш: боғдорчилик, мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат саноати бўйича Ишчи гуруҳ тузилиб, ишлар фаол ташкил этилиши белгиланди. Бундан ташқари, аграр таълим бўйича Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан бирга Йўл харитаси тузилди. Унга кўра, талабалар ва ИТИ илмий ходимларини ўқитиш йўлга қўйилади.
WWW • ТЕЛЕГРАМ • ФАКЕБООК • ЁУТУБЕ • ИНСТАГРАМ