Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Рамазон ҳайити муборак!

Рамазон ҳайити муборак!
Ассалому алайкум, ҳурматли аграр соҳа олимлари, илм-фан фидойилари! Сизларни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Ушбу улуғ айём барчангизнинг хонадонингизга тинчлик-осойишталик, файз-у барака олиб кирсин. Қишлоқ хўжалигида эришилаётган ҳар бир ютуқ, аввало, сиз — илм аҳлининг изланишлари, янгиликка интилиши ва фидокорона меҳнатингиз самараси эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Сизлар яратган илмий ишланмалар, илғор технологиялар ва инновацион ечимлар соҳанинг барқарор ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, бугунги кунда иқлим ўзгариши, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш каби долзарб масалаларда сизларнинг илмий ёндашувингиз ва тажрибангиз катта аҳамият касб этмоқда. Шу муборак айёмда барчангизга мустаҳкам соғлик, илмий фаолиятингизда янги ютуқлар, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман. Меҳнатингиз самарали, изланишларингиз бардавом бўлсин! Ҳурмат билан, Шодмон Намозов Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.