Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҚУТЛОВ

ҚУТЛОВ
Ҳурматли юртдошлар, қишлоқ хўжалиги фидойилари ва азиз илм аҳли! Сизларни табиатнинг уйғониши, янгиланиш ва барака тимсоли бўлган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Наврўз – мўл-кўл ҳосил, фаровонлик ва эзгулик байрами. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган сиз, фидойи инсонларнинг заҳматли саъй-ҳаракатлари туфайли юртимиз тараққий этиб, халқимиз ризқи янада мўл бўлиб бормоқда. Далаларимиз ҳосилдорлиги ва илм-фан ютуқларининг соҳага жорий этилиши айнан сизларнинг фидокорона меҳнатингиз самарасидир. Бугунги кунда инновациялар ва илғор технологиялар асосида қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқиш йўлида қилаётган хизматларингиз беқиёс. Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз туфайли мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланиб, халқимизнинг турмуш сифати янада яхшиланмоқда. Наврўз байрами барчамизга янги куч-ғайрат, янгиланиш ва фаровонлик олиб келсин! Далаларингиз ҳосилдор, илмий изланишларингиз самарали, ҳаётингиз файзли бўлсин! Байрам муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Шуҳрат Отажонов Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.