Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қурғоқчиликка чидамли навларни яратиш бўйича тажрибалар

Қурғоқчиликка чидамли навларни яратиш бўйича тажрибалар
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти “Фитотрон ва ўсимликлар физиологияси” лабораториясида қурғоқчиликка чидамли навларни яратиш бўйича янги методика асосида илмий тажрибалар олиб борилмоқда. Мазкур тажрибалар мутлақо янгича усулда, яъни қум билан тўлдирилган махсус тайёрланган трубаларда ўтказилмоқда. Ушбу усул ўсимлик илдизининг ривожланиш динамикасини бевосита кузатиш имконини беради. Ҳозирда илдиз тизимининг чуқурлашуви ва ривожланиш даражасига қараб, экстремал иқлим шароитларига бардош бера оладиган нав ва наъмуналари саралаб олинмоқда. Ушбу видео орқали лаборатория мудири Нилуфар Баҳрамова олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе:

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.