Қулупнай етиштириш” бўйича илмий-амалий семинар бошланди

Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамкорлигида 42 соатга мўлжалланган “Қулупнай етиштириш” бўйича илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарга машғулотларни олиб бориш учун Корея Республикасининг Сеул университети профессори Ким Сон Хён ҳамда “ТГ” компаниясининг қулупнай етиштириш бўйича эксперти О Кёнг Вонлар жалб этилган.
Семинарда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ходимлари ва тизимдаги 3 та илмий-тадқиқот институти, Фанлар Академияси таркибидаги 2 та институт, Тошкент давлат аграр университетидан жами 40 нафар мутахассислар иштирок этишмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе