Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қовунларни омборхоналарда осилган ҳолатда сақлаш мумкин.

Қовунларни омборхоналарда осилган ҳолатда сақлаш мумкин.
Бунда омборхоналарда махсус устунлар ўрнатилган бўлиши зарур. Қовунлар бу устунларга осиб чиқилади. Қовунларни стеллаж қаватларига солинган сомоннинг устига бир қатор қилиб, бандини пастга қилиб, териб чиқилади. Қишга сақланадиган қовун 2-3 см ли банди билан пичоқда кесиб олинади. Кўкиш, етилмаган қовунлар сақлашга ярамайди. Чунки улар камшира бўлиб, пишмай қолиб тез бузилади. Палакдан узиб олинган қовунлар бир қатор қилиб терилиб, даланинг ўзида 10-15 кун қуёш тафтида ушланади. 4-5 кунда бир ағдариб қўйилади. Шу вақт давомида қовунда тегишли физиологик жараёнлар содир бўлиб, бу унинг сақланиш қобилятини оширади. Сўнгра қовунлар омборга ташилади. Бунда машина ёки трактор устига юмшоқ тўшама солиб, қовунлар устма-уст терилади. Қовун сақланадиган омборларнинг ҳаво ҳарорати 2, 4˚К, нисбий намлиги 70-80% бўлиши керак. Намлик бундан ошиб кеца, замбуруғли касалликлар пайдо бўлиши мумкин. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.