Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қорақалпоғистон: янгиликдан қўрқмаслик – тараққиёт гарови

Қорақалпоғистон: янгиликдан қўрқмаслик – тараққиёт гарови
Аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлигини билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ташриф дастурига мувофиқ, Амударё тумани “Чойкўл” ОФЙ ҳудудидагида “Чойкўл дўстлик” фермер хўжалиги даласи билан танишди. Ер майдони 85,6 гектарни ташкил этадиган мазкур фермер хўжаликнинг асосий йўналиши пахта ва ғаллачилик бўлиб, 50 гектар майдоннинг 10 гектарида Хитойнинг "Хин ЛуЗҳоанг-52" нави қолган қисмида маҳаллий “Султон” пахта нави 60 схемада етиштирилмоқда. 10 гектарда ғалла, қолган қисмида эса, полиз ва сабзавотчилик кўчатлари етиштирилмоқда. Тўғри ҳали бу ерда қилинадиган ишлар етарлича, бироқ агротехникаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши кутилган натижасини бериши бор гап. Бу ерда пахтани етиштириш бўйича янгича ёндашув асосида иш олиб борилмоқда. Вазир айни жиҳатларга эътибор қаратар экан, бу ерда иш тўғри йўлга қўйилмагани, ҳудудда олиб борилаётган агротехник тадбирлар, шунингдек, вегетация жараёни билан яқиндан танишар экан, илмий ёндашув асосида илғор ва замонавий қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини ишлаб чиқиш, вегетация даврида алоҳида назорат олиб бориш уларнинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш борасида ўз таклифларини бериб ўтди. Мақсад ҳам шу. Пахта етиштириш ҳолати ва ҳосилдорликни ошириш бўйича илғор технологияларни амалиётга жорий этиш, хорижий ва маҳаллий олимларнинг интеграциялашуви асосида бой тажрибаси ҳамда илмий асосланган тавсиялар асосида иш олиб бориш орқали ҳосилдорликни каррасига оширишдан иборат. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.