Қорақалпоғистон Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида “Қорақалпоғистон Республикасининг экстремал шароитида селексия ва уруғчиликни ҳамда ғалла ва шоли экинларини етиштириш…

технологиясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий амалий семинар дастури бўлиб ўтди.
Семинарда иштирокчилар бирлашма илмий жамоаси томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди. Ўз навбатида иштирокчилар ҳам ҳудуднинг экстремал шароитида селексия ва уруғчиликни ривожлантириш, шунингдек, маҳсулот етиштиришда илғор технологияларни жорий этиш борасида фикр ва мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар. Айниқса, бирлашманинг тажриба майдонида яқинда Исроил давлати технологияси асосида жорий қилинган “Ақлли” қишлоқ хўжалиги лойиҳаси семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу технология сув таъминоти оғир бўлган оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдаги энг оғир муаммоларга ечим бўлиши таъкидланди.