Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига 600 минг долларлик замонавий техникалар олиб келинди

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига 600 минг долларлик замонавий техникалар олиб келинди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини модернизация қилиш йўлида муҳим қадам қўйилди. Жаҳон банкининг имтиёзли грант маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 600 минг АҚШ доллари бўлган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари олиб келина бошланди. Мазкур инвестиция лойиҳаси Қорақалпоғистоннинг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда соҳага инновацион ечимларни кенг жорий этишга хизмат қилади. Ҳозирда институтга техникалар етказиб бериш жараёни давом этмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.