Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қорақалпоғистон: агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш — юқори ҳосилдорлик гарови

Қорақалпоғистон: агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш — юқори ҳосилдорлик гарови
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди. Ташриф доирасида дастлаб Кегейли туманида соҳа мутасаддилари, олимлар, туман ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди. Вазирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов ҳамроҳлик қилмоқда. Йиғилишда ҳудудда олиб борилаётган ғўза парвариши, суғориш, озиқлантириш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишлари атрофлича муҳокама қилинди. Мутахассислар мавсумнинг масъулиятли босқичида бажарилиши зарур ишлар юзасидан амалий тавсиялар берди. Вазир ўз навбатида, дала ишларини илмий ёндашув асосида, белгиланган муддатларда ва сифатли бажариш ҳосилдорликни оширишнинг энг муҳим омили эканини таъкидлади. Шунингдек, ҳар бир дала шароитидан келиб чиқиб ғўза парваришини тўғри ташкил этиш, сув ва минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш ҳамда фан-техника ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш бўйича тавсиялар берди. Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тайёрлаган “Қишлоқ хўжалигида ҳар бир фермер бажариши шарт бўлган 8 қонун” номли қўлланмани қорақалпоқ тилига таржима қилиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. Бу — ҳудуддаги фермерларнинг замонавий агротехнологиялар ва илмий тавсияларни она тилида осон ўзлаштиришига хизмат қилади ҳамда соҳадаги билим алмашинувини кенгайтиради. Зеро, қишлоқ хўжалигида юқори натижага эришиш замонавий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, илғор тажрибани оммалаштириш ҳамда фан-техника ютуқларини ҳар бир фермер фаолиятига татбиқ этишга бевосита боғлиқ. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.