Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қиёсий таҳлилларга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистоннинг салоҳияти Кореяга нисбатан юқорироқ

Қиёсий таҳлилларга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистоннинг салоҳияти Кореяга нисбатан юқорироқ
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва Жанубий Кореянинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчиликда таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати агентлиги (ЭПИС) Замонавий кўчатчилик лойиҳасини амалга оширувчи ташкилот вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашувда, аввало, Тошкентда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги соҳаси келажаги масалаларига бағишланган конференсия ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. “Қиёсий таҳлилларга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистоннинг салоҳияти Кореяга нисбатан юқорироқ ҳисобланади. Лекин шунга қарамасдан, ҳозирги кунда янада юқори натижадорликка эришиш учун қайси усуллардан фойдаланишимиз кераклиги ҳақида фикрлашиб кўрдик. Ўтказилажак конференсия натижасида Ўзбекистон-Корея олимлари ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамланиб, ўзаро илмий-тадқиқотлар бўйича илмий ишланмаларни алмашинишга имконият яратилади”, - дейди лойиҳа менежери Сун Ҳюнг Ким жаноблари. Конференсияда спикер сифатида Жанубий Кореянинг энг илғор ва таниқли 6 нафар профессор ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда. Улардан бири Кореяда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган профессор Чои Янг До бўлиб, у илмий фаолияти давомида ўсимликлар генетикаси бўйича қатор тадқиқотлар олиб борган. Томонлар конференсияни жорий йилнинг июл ойида ўтказиш масаласи бўйича амалий чоралар кўришга келишиб олишди. Учрашувда кўрилган иккинчи масала вирусдан ҳоли ўсимликлар етиштириш лойиҳаси устида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўлди. Бунга жавобан Миллий марказ директори Ш.Отажонов “Биз бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва дастлабки ишларни бошлаганмиз яъни Қишлоқ хўжалигида фундаментал тадқиқотлар маркази (Кентер оф эхкелленке ин Агрикултуре)да катта сиғимга эга замонавий лаборатория ташкил этилиши режа қилинган бўлиб, у айни йўналишдаги фаолиятимизда қўл келади”, - дея таъкидлади. Шунингдек, учрашувда томонлар вирусдан ҳоли ўсимликлар етиштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида батафсил фикр алмашдилар. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.