Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигини энди сув тежовчи технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди

Қишлоқ хўжалигини энди сув тежовчи технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди
Гидрогел бугун фермер, деҳқонларимиз учун янгилик эмас. Ундан фойдаланиш орқали нафақат сувни балки, ресурс ва ишчи кучини тежаш мумкинлигини англаб етишган. Сифатли гидрогел 3-4 йил давомида фойдаланилса ҳам у ўз хусусиятини йўқотмайди. Эскирган гидрогел тупроқ таркибини бузмайди. Аксинча азотли ўғит сифатида ўсимликлар томонидан ўзлаштиришга қулай ҳисобланади. Бугун Миллий марказга ташриф буюрган Австриянинг "Аграна", "Солид-греен" корпорациялари ва Испаниянинг "Фрутариа лифе" компанияси вакиллари ҳам айнан ўзлари томонидан ишлаб чиқариладиган гидрогел ва бошқа шу каби компонентлар хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Меҳмонлар шунингдек, ўзбекистонлик тадбиркорларга иссиқхоналар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақловчи музхоналарни қуриш, улар учун техника жиҳозларини Европадан етказиб бериш хизматларини кўрсатиш учун АКИС билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Миллий марказ ва Республика АКИС раҳбарияти ҳам истиқболли ҳамкорликларга тайёр эканлигини маълум қилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.