Қишлоқ хўжалигида янги ёндашувлар: ИКБА билан ҳамкорлик кенгайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ИКБА) бош директори, доктор Тарифа Алзааби бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Музокараларда “Барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси молиялаштируви асосида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Қорақалпоғистонда олиб борилган илмий тадқиқотлар ижобий натижалар бермоқда.
Хусусан, “кўк нўхат”, амарант турлари, Африка тариғи ва жўхорининг айрим навлари Оролбўйи ҳудудларига мослашиб, тупроқ унумдорлигини оширишда самарали экинлар экани таъкидланди.
Шунингдек, тариқдан қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, семинар-тренинглар ўтказиш, рестораторларни жалб қилиш ҳамда қишлоқ жойларда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Қорақалпоғистонда барқарор қишлоқ хўжалиги тизимларини ривожлантириш лойиҳасини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм