Қишлоқ хўжалигида халқаро грантлар бўйича семинар бошланди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида “Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига хорижий грантларни жалб этиш ҳамда танловларда иштирокини кенгайтириш” мавзусида семинар-тренинг бошланди.
Тадбирни марказ директори, иқтисод фанлари доктори Шуҳрат Отажонов очиб берди. У ўз нутқида илмий тадқиқотларга хорижий грантлар жалб этиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири эканини таъкидлади.
Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий изланувчилари иштирок этмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директори ўринбосари Дилфуза Эгамбердиева грантлар топиш, ариза ёзиш ва халқаро танловларда иштирок этиш бўйича амалий маълумотларни тақдим этмоқда.
Янгиликларимизни кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе