Қишлоқ хўжалигида тизимли ёндашув ва аниқ натижалар муҳокама қилинди

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида навбатдаги кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди.
Видео-конференс-алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда вазир ўринбосарлари, департамент ва бошқарма бошлиқлари, олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, шунингдек, тизим ташкилотлари масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги тармоқларида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати, белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, чорвачилик тармоғини ривожлантириш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, чорва ҳайвонларининг маҳсулдорлигини кўпайтириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш ҳамда тармоқда замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, яйловларнинг маҳсулдорлигини ошириш, уларнинг деградациясининг олдини олиш ҳамда чорвачилик хўжаликлари учун озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатини ошириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти, илмий ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш ва соҳага инновацион ечимларни олиб кириш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ҳудудларда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, аниқланган муаммоларни жойида ўрганиш, топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича аниқ натижаларга эришиш масалаларига эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида масъулларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқларида самарадорликни ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм