Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида натижага асосланган бошқарув модели жорий этилмоқда

Қишлоқ хўжалигида натижага асосланган бошқарув модели жорий этилмоқда

Шу нуқтаи назардан, ҳудудларда фаолият юритаётган раҳбар кадрларнинг профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этилмоқда. Жумладан, бугун Тошкент вилоятида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида вилоятдаги туманлар ҳокимлари учун ўқув-амалий семинар бошланди.

Мақсад — Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун компенсация, субсидия ажратишнинг янги тартиблари ҳамда аграр соҳада давлат қўллаб-қувватлаш механизмлари, солиқ имтиёзлари ва экспортни рағбатлантириш чоралари юзасидан қабул қилинган бир қатор қарор ва фармонлари, қонунчилик ҳужжатларининг мазмунини тушунтириш, уларни амалиётга самарали жорий этиш механизмлари бўйича масъул раҳбарлар билим ва кўникмаларини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Дастур давомида экспертлар томонидан қуйидаги мавзулар қамраб олинади:

▫озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига йўл қўймаслик бўйича кўриладиган чоралар ва механизмлар;

▫агросуғурта тизими, хавфларни бошқариш ва компенсация механизмлари;

▫пахта ва буғдой етиштирувчилар учун компенсация ва фоиз тўловларини қоплаш механизмлари;

▫субсидия ажратишнинг янги тартиблари ҳамда аграр соҳада давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари;

▫қишлоқ хўжалигида “нол” ставкадаги қўшилган қиймат солиғини қўллаш ва солиқ маъмуриятчилигининг янги тартиблари;

▫иссиқхона хўжаликларига берилаётган солиқ имтиёзлари, кредит енгилликлари ва экспортни рағбатлантириш чоралари.

Маълумот учун, ўқув-амалий семинарлар республика ҳудудлари кесимида гуруҳлар асосида ташкил этилиб, машғулотлар май-июн ойлари давомида режа-жадвал асосида давом этади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.