Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновация йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Видео-конференс-алоқа шаклида ташкил этилган тадбирда департамент ва бошқарма бошлиқлари, вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда соҳага алоқадор тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Тадбир аввалида вазир қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ишлар бугунги талаб даражасида эмаслигини алоҳида таъкидлади. Хусусан, янги лойиҳалар устида ишлаш, илмий ишланмалар яратиш ва улар асосида нуфузли илмий нашрларда мақолалар чоп этиш ишлари етарли эмаслиги танқидий руҳда қайд этилди. Шу билан бирга, халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда илмий салоҳиятни ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди. Масъулларга бу борада аниқ топшириқлар берилди. Йиғилишда селексия ишларини жонлантириш, янги ва юқори ҳосилдор навлар яратиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари тажриба стансияларидан самарали фойдаланиш, мавжуд имкониятларни чуқур таҳлил қилиш ва амалий натижадорликни ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. Йиғилиш якунида мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилиб, белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.