Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2022-йил 5-апрелдаги №09-сонли буйруғи ижроси амалда

Жорий йилнинг 29-30-апрел кунлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг илмий-тажриба стансиялари ва тажриба хўжаликларида ер майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш тизимини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишни кўзда тутган ҳолда, уларнинг тасарруфида бўлган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш мақсадида Миллий марказ бош мутахассиси Бахтиёр Таджибаев, Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази директор ўринбосари А.Артиков ҳамда марказ ходимлари билан биргаликда вилоятдаги мавжуд тажриба стансияларини хатловдан ўтказди.