Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида қиймати 21 млн долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилади

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида қиймати 21 млн долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилади
Бугунги кунда бошқа қатор тизимлар сингари аграр соҳада ҳам янгиланишлар, ўзгаришлар рўй бермоқда. Ушбу йўналишда истиқболли қадамлар ташланмоқда, келажак лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда, шу билан бирга, уни амалга оширишда кадрлар кўникмаси ва тажрибасини янги босқичга кўтариш масаласини ижобий ҳолатга келтириш бўйича ҳам ҳаракатлар изчил кетмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритувчи Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКИС)га ташрифи ҳам юқорида келтирилган саъй-ҳаракатларнинг реал тасдиғи дейиш мумкин. Ташриф аввалида, вазир ушбу марказнинг қишлоқ хўжалигида тутган ўрни ва аҳамиятига тўхталиб, унинг аграр соҳа тараққиётида муносиб ролига эга бўлиши лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун аввало марказ ҳудуди ва унга ёндош ҳудудлар ҳам шунга монанд бўлиши, ҳар бир дарахт, экин ва аграр ислоҳотлар марказ фаолияти ва олимларнинг инновацион ёндашувларининг натижаси ўлароқ гавдаланиши лозимлиги айтиб ўтилди. Вазир ташриф давомида, ушбу ҳудудда қурилиши режалаштирилаётган Фундаментал тадқиқотлар маркази (Кентре оф Эхкелленке) лойиҳаси билан танишди. Умумий қиймати 21.7 миллион долларни ташкил этувчи марказ қурилиши лойиҳаси Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади. Унга кўра, биотадқиқотлар, ва технологиялар учун лаборатория-таҳлил биноларини қуриш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда Миллий генбанк ташкил этиш режалаштирилган. Шу билан бирга, Дала тадқиқотлари ва ўқув тренинг марказлари, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети биноси ва ўқув лексион заллари, соҳадаги ёш олимлар учун турар жой мажмуалари қурилади. ⏩Шунингдек, вазир Кореа Республикаси ҳукуматининг грант маблағи ҳисобига амалга оширилаётган умумий қиймати 21.4 миллион долларлик 3 та йирик лойиҳа билан танишди. Лойиҳага кўра, жами 4,3 гектардан иборат кенг ҳудудда мева сабзавотчиликда илғор технологияларни жорий этиш ўқув маркази, ақлли қишлоқ хўжалиги саноат технологиялари инновацион маркази ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етказиш марказлари барпо этилади. Вазир амалга оширилиши кўзда тутилган ушбу лойиҳалар истиқболи ва натижадорлиги борасида ўз тавсия ва маслаҳатларини билдирди. Шунингдек, уларни амалга оширишда халқаро стандартларга мос илмий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш борасида масъулларга ўз кўрсатмаларини бериб ўтди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.