Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида Ўзбекистонда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (МҚХА)ни жорий қилишга бағишланган семинар-тренинг старт олди.

Мазкур тадбирлар ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Европа Иттифоқи АСК дастури ҳамкорлигида ташкилланаётган бўлиб, аграр маҳсулотларни етиштириш самарадорлигини ошириш, маҳсулотларнинг сифати ва ҳосилдорлигини таъминлашда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётларини қўллашнинг аҳамияти бўйича вилоятдаги деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг амалий билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини жорий этиш бўйича семинар тренинглар 26-28-июл кунлари Фарғона вилоятида давом этиши режалаштирилган.
Ушбу тренингларда муваффақиятли қатнашган барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланади.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе