Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги модернизацияси” лойиҳаси доирасида

ўқув семинар ташкил этилди
Вазирлик ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар маркази (ИСКАД), Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида Тошкент вилоятидаги 150 дан ортиқ томорқачи хотин-қизлар учун 2022-йил ноябр ойидан жорий йил май ойи давомида деҳқончиликнинг 5 та йўналиши бўйича семинарлар ташкил этилди.
Унда аёлларни ўз томорқа хўжаликларидан унумли и фойдаланишда тупроқ-иқлим шароитларига мос, сердаромад экинларни тўғри жойлаштириш, экинлар парваришида замонавий, ресурстежамкор технологияларни қўллаш, сақлаш кўникмалари ўргатилди.
Якунда энг фаол 12 нафар иштирокчига Туркияда малака ошириш учун йўлланмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе