Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва унинг тизим ташкилотларида 11-17 март кунлари бўлиб ўтган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ДАЙЖЕСТИ

Энди режалар эмас, натижалар тақдимот қилинади!
Миллий марказ директори Ш. Отажонов раислигида тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш.
Миллий марказда докторантлар куни
12.03.2024 куни Миллий марказда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти докторантлари ўз тақдимотларини ўтказди. Дон-дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти докторантлари эса Зоом платформаси орқали иштирок этди.
ЎЗБЕКИСТОН — ЭКИНЛАРНИ КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН БИОЛОГИК УСУЛДА АСРАШДА ДУНЁДА ЕТАКЧИ ДАВЛАТЛАРДАН САНАЛАДИ
12.03.2024 куни Миллий марказда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари ташкилоти (ФАО) вакиллари Миллий марказда
13.03.2024 куни Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов ФАОнинг Марказий Осиё минтақаси бўйича эксперти, агробиолог Каролина Старни қабул қилди. Учрашувда ФАО томонидан Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётдган учта янги лойиҳанинг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Аграр соҳани ривожлантиришда Туркия илмий муассасалари билан ҳамкорлик
Шу кунларда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти диерктори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Равшанбек Сиддиқов раҳбарлигида бир гуруҳ олимларимиз Туркиянинг Адана вилоятида Ўртаер қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
14.03.2024 куни Милий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов Германиянинг ДЕУЛА-Ниенбург "Деуцче Леҳрансталт фüр Аграртечник" қишлоқ хўжалиги бўйича амалий машғулотлар маркази вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ҳашар- боболардан мерос қадрият!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе