Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Россия Федерациясининг "Немчиновка" номидаги Федерал тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Миллий марказ Бош директори Алишер Тўраев, россиялик ҳамкорлар билан илм-фан ва янги технологияларни жорий этиш борасида узоқ йилга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш борасида фикр алмашди. Бу ҳамкорлик кадрлар алмашинуви ва малака ошириш борасида ҳам олиб борилишини алоҳида қайд этди.
Келишувнинг асосий мақсади: ем ишлаб чиқариш учун инновацион, иқтисодий жиҳатдан самарали, экологик хавфсиз технологиялар ва ускуналарни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва ундан фойдаланиш орқали иқтисодий ўсишга эришишдан иборат.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе