Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти "Техник экинлар генетик ресурслари" бўлими томонидан жорий йил иш…

режасига асосан жами 600 та, шу жумладан: ғўзанинг – 350 та, канопнинг – 58 та, жутнинг – 48 та, бамиянинг – 74 та, кроталяриянинг – 32 та ва дағал каноп (канатник)нинг - 38 та намуналари тажриба далаларига экилиб, коллексия намуналари уруғлари унувчанлиги қайта тикланмоқда.
Шу кунларда, толали техник экинларнинг морфологик белгилари бўйича таҳлилий ўлчовлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда толали экинларнинг ўсимлик бўйи баландлиги қуйидагича бўлганлиги кузатилди:
Каноп 380-480 см,
Жут 200-360 см,
Бамия 155-290 см,
Кротолария 170-330 см,
Канатник 280-365 см.
Поясидан тола хом-ашёси олинадиган ўсимликларнинг бўйи баландлиги муҳим белги ҳисобланади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе