Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот…

етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда иштирок этган 400 нафардан ортиқ ҳудудий агрономларга мутахассислар томонидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, дала четларига қандай экинлар экиш ва уларнинг парваришига оид тавсиялар берилди.
Дала четларида сабзавотларни бугунги иссиқ ҳарорат ва сув танқислиги шароитида кўчат усулида экиш кўпроқ самара беради. Ниҳолларнинг униб чиқиши, ўсиши тезлашиши билан бирга сув тежалади.
АКИС УЗБЕКИСТАН