Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг инсон ресурсларини бошқариш фаолияти “аъло” деб баҳоланди

Инсон капитали — ҳар қандай ташкилотнинг энг муҳим ва стратегик ресурсларидан биридир. Бугунги кунда давлат бошқарувида ҳам ходимларни самарали бошқариш, уларнинг салоҳиятини ривожлантириш ва замонавий инсон ресурслари тизимини йўлга қўйиш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 212-сон қарори билан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини ҳар олти ойда бир марта баҳолаш белгиланган.
Шунга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан 2026-йил И ярим йиллиги якунлари бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича фаолияти баҳоланди. Мазкур баҳолаш давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш йўналишидаги фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилишга қаратилган бўлиб, 12 та индикатор асосида амалга оширилди.
Баҳолаш якунларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича фаолияти “аъло” деб топилди. Бу натижа вазирликда инсон капиталини ривожлантириш, ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришга қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодасидир.
Мазкур баҳо, аввало, вазирликнинг инсон ресурслари йўналишида олиб бораётган изчил ишларига берилган муносиб эътирофдир.
Зеро, замонавий ва самарали давлат бошқаруви, энг аввало, билимли, салоҳиятли, ташаббускор ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашадиган кадрлар билан чамбарчас боғлиқ.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм