Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Ветнам Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигига ташриф буюрди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Ветнам Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигига ташриф буюрди
Хабар берганимиздек, Миллий марказ директори Ш. Отажонов бошчилигидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси шу кунларда амалий ташриф билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрида бўлиб турибди. Делегация аъзолари бугун куннинг биринчи ярмида Ветнам Қишлоқ хўжалик фанлари академияси билан аграр соҳанинг илмий йўналишида ҳамкорлик қилиш борасида бир қанча келишувларга эришиб, меморандум имзоланди. Куннинг иккинчи ярмида эса делегация аъзолари Ветнам Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигида учрашув ўтказмоқда. Ветнам Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазири ўринбосари жаноб Пҳунг Дук Тиен  билан бўлиб ўтган музокаралар доирасида илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма илмий-тадқиқотлар олиб бориш, бундан ташқари қишлоқ хўжалигидаги бошқа тармоқларни ривожлантириш, хусусан ипакчилик, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимоясида ҳамкорлик қилишдаги имкониятлар муҳокама қилинди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт-импорт, савдо ҳажмини ошириш масалалари ҳам музокаралар мавзусидан ўрин олди. Музокаралар якунлари бўйича икки вазирлик ўртасида имзоланган меморандумларга қарамасдан ҳали ишга солинмаган имконият ва захиралар мавжудлиги қайд этилди. Ушбу келишувларни амалга ошириш юзасидан ҳар бир вазирликда ишчи гуруҳлар тузилиб, ишларни мунтазам мувофиқлаштириб боришга келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.