Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ “АГРОСУБСИДИЯ” ЯГОНА АХБОРОТ ТИЗИМИНИ СИНОВ ТАРИҚАСИДА ИШГА ТУШИРДИ ВА ҲУДУДЛАРДАГИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ ЎҚИТИШНИ БОШЛАДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ “АГРОСУБСИДИЯ” ЯГОНА АХБОРОТ ТИЗИМИНИ СИНОВ ТАРИҚАСИДА ИШГА ТУШИРДИ ВА ҲУДУДЛАРДАГИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ ЎҚИТИШНИ БОШЛАДИ
ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” ДМ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Агросубсидия” ягона ахборот тизими ҳозирда синов тариқасида ишга туширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари энди сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ субсидияларни олиш учун аризаларни электрон тарзда юборишлари мумкин. Сув тежовчи технологияларни жалб қилишдан манфаатдор бўлган барча ташаббускорлар ушбу тизим орқали қуйидаги давлат идоралари томонидан субсидия олиш учун аризатопширишлари мумкин: ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги; ЎзР Сув хўжалиги вазирлиги; Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши; Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги. БАТАФСИЛ Платформага ўтиш: http://www.agrosubsidiya.uz/uz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.