Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, А.Тўраевнинг топшириғи ижроси юзасидан Жорий йилнинг 16-июл куни Марҳамат туманида Андижон вилояти хокимилиги ва Вилоят Агрохизматлар маркази билан…

ҳамкорликда амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Вилоят хокимлиги котибият мудири У.Рахимов, Агрохизматлар маркази директори А.Юлдашев, ПСУЕАИТИ Андижон ИЦ рахбари И.Абдурахмонов, Марҳамат тумани хокими бошчилигида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Семинарнинг мақсади 17-22 июл кунлари кутилаётган аномал иссиқ шароитида пахта дала майдонларида иссиққа қарши агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳисобланиб, Агрохизматлар маркази директори А.Юлдашев томонидан семинар қатнашчиларга сифатли агротехник ишларини амалга ошириш бўйича керакли бўлган маълумотлар семинар иштирокчиларига етказилди.