Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида “Пахтачиликдаги саккиз қонуният: янги нав имкониятини очилган кўсак ва фермер даромадига…

айлантириш йўли” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Мақолада пахтачиликда илмий ёндашув, замонавий агротехнологиялар ва янги навлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, тармоқда сифат жиҳатдан янги босқични таъминлаш масалалари атрофлича ёритилган.
Шунингдек, мақолада “Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг саккиз қонунияти” асосида далаларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва илмий асосда ташкил этиш, селексия ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, очилган кўсак сонини кўпайтириш ҳамда фермерлар даромадини ошириш йўллари таҳлил қилинган.
Унда пахтачиликда илм-фан, инновация ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш орқали ҳосилдорликни ошириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда фермер хўжаликлари иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм