Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида “Ген-нокаут технологияси: ўн уч йилдан кейин берилган жавоб” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақолада замонавий генетика ва биотехнологиянинг муҳим йўналишларидан бири бўлган ген-нокаут технологияси, унинг илмий асослари ва қишлоқ хўжалигида қўллаш имкониятлари ҳақида сўз юритилган.
Шунингдек, мақолада генларни мақсадли ўзгартириш орқали ўсимликларнинг муҳим биологик хусусиятларини бошқариш, селексия жараёнларини жадаллаштириш, ҳосилдорлик ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда замонавий биотехнологик ёндашувлардан самарали фойдаланиш масалалари таҳлил қилинган.
Унда илм-фан ва инновацияларни қишлоқ хўжалигига кенг жорий этиш, геномика ва биотехнология ютуқларидан фойдаланиш орқали янги авлод, юқори самарадор ва замонавий талабларга мос қишлоқ хўжалиги экинларини яратиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.
Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм