Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Ўсимликларда РНК интерференсияси (РНАи) — антивирус фаоллигидан иқлимга чидамли экинлар учун кўп белгили генетик муҳандисликкача” номли…

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Ўсимликларда РНК интерференсияси (РНАи) — антивирус фаоллигидан иқлимга чидамли экинлар учун кўп белгили генетик муҳандисликкача” номли…
мақоласи “Фронтиерс ин Плант Скиенке” халқаро журналида эълон қилинди. Мазкур илмий мақолада ўсимликларда РНК интерференсияси (РНАи) механизмининг антивирус фаоллиги, унинг ўсимликларни ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳамда иқлим ўзгаришларига чидамли экинлар яратишдаги имкониятлари кенг ёритилган. Тадқиқотда РНАи технологиясининг генлар фаолиятини бошқариш, кўп белгили генетик муҳандислик ёндашувларини ривожлантириш, шунингдек, замонавий биотехнологиялар асосида экинларнинг касалликларга чидамлилиги ва мослашувчанлигини ошириш истиқболлари таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан қишлоқ хўжалигида инновацион биотехнологияларни қўллаш, ҳосилдорликни ошириш ва барқарор аграр тизимларни шакллантиришга хизмат қилувчи илмий ёндашувлар илгари сурилган. Мазкур мақола аграр илм-фан ва замонавий биотехнологиялар ривожи, шунингдек, келажак қишлоқ хўжалиги учун илмий асосланган ечимларни яратиш йўлидаги муҳим тадқиқотлардан бири ҳисобланади. Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.