Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда бир гуруҳ олимлар ташаббуси билан “Амир Темур даврида қишлоқ хўжалиги” номли китоб чоп этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда бир гуруҳ олимлар ташаббуси билан “Амир Темур даврида қишлоқ хўжалиги” номли китоб чоп этилди.
ℹАсарда Амир Темур даврида қишлоқ хўжалигининг ривожланиш тамойиллари, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, деҳқончилик маданиятининг юксак даражада шакллангани илмий асосда ёритилган. Шунингдек, аждодларимиз қўллаган агротехник усулларнинг бугунги кунда ҳам долзарблиги таҳлил этилган. Айниқса, суғориш тизимлари, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда экинларни алмашлаб экиш тизими ўша даврдаёқ пухта йўлга қўйилгани таъкидланади. Китобда тарихий тажрибани замонавий қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари билан уйғунлаштириш, инновацион технологиялар ва рақамли ечимлар билан бир қаторда миллий деҳқончилик анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш муҳим экани қайд этилади. Китобнинг электрон шакли билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.