Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш йўлида

Қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш йўлида

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “Хитой қишлоқ хўжалигини механизациялаш тадқиқот институти Гроуп Ко., Лтд” компанияси раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

     Томонлар мулоқот давомида замонавий, ресурстежамкор ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, уларни Ўзбекистон аграр тармоғига жорий этиш, шунингдек, маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Учрашувда икки томонлама истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда аграр соҳани техник модернизация қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги илмий-техник алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Натижада, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари учун арзон ва сифатли агротехникаларни маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.