Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун малака ошириш курслари давом этмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун малака ошириш курслари давом этмоқда
Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимлар учун малака ошириш курслари ташкил этилмоқда. Бугун мазкур курсларнинг навбатдаги гуруҳи учун ўқув жараёнларига старт берилди. Ушбу гуруҳ тингловчилари “Агросаноатни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини оширади. Ўқув дастури давомида иштирокчиларга агросаноат тармоғини ривожлантириш, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳада самарадорликни ошириш ҳамда инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича назарий ва амалий билимлар берилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.