Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари Хитойда тажриба алмашмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан иборат делегация Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор тажрибаларини ўрганмоқда.
Айни пайтда делегация аъзолари уруғчиликка ихтисослашган Анҳуи Луйи компаниясининг уруғчилик майдонларида бўлиб, селексия ва уруғчилик йўналишида олиб борилаётган ишлар, экинларни етиштириш технологиялари ҳамда замонавий агротехнологиялар билан яқиндан танишмоқда.
Дала майдонларидаги ишлар билан танишиш жараёнида хитойлик мутахассислар билан тажриба алмашилмоқда. Шунингдек, уруғчилик ва селексия соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, илғор технологияларни Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.
Ушбу учрашув ва амалий мулоқотлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе