Қишлоқ хўжалиги соҳаси педагог кадрларининг илк малака ошириш курси якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг малакасини оширишга қаратилган илк ўқув курслари бугун якунига етди.
Мазкур курс Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда республиканинг турли ҳудудларидан келган педагог кадрлар иштирок этди.
Бир ой давом этган ўқув жараёнида иштирокчиларга педагогик билимларни янгилаш, дарс бериш жараёнидаги замонавий методлар ва технологиялардаги янгиликлар ўргатилди. Дарсларнинг дастлабки кунларида қатнашчилар кириш тести орқали билимларини синовдан ўтказди. Курс якунида эса якуний тест имтиҳони орқали иштирокчиларнинг олган билимлари баҳоланди.
Мазкур илк курс педагог кадрларнинг касбий маҳоратини янада ошириш билан бирга, уларнинг замонавий ёндашувлар асосида дарс бериш салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе