Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, Илмий-техник кенгаши раиси Ш.Намазов бошчилигида ўтказилган мазкур йиғилишда БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ИФАД) иштирокида тайёрланган “Агробизнес учун самарали ечимлар: юқори даромад, инвестиция ва барқарорлик” лойиҳаси консепсияси муҳокама қилинди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш, фермерлар даромадини ошириш ҳамда қишлоқ ҳудудларида барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиб, уни амалга ошириш 2027-2032-йилларга мўлжалланган. Мазкур ташаббус Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади – мева-сабзавотчилик ва картошкачилик йўналишларида фаолият юритаётган кичик фермер ва деҳқон хўжаликларининг даромадини ошириш, уларни бозор ва молиявий имкониятларга яқинлаштириш, сувни тежайдиган ҳамда иқлим ўзгаришига чидамли технологияларни жорий этишдан иборат.
Йиғилишда ушбу лойиҳа юзасидан амалий тавсиялар берилиб, лойиҳа консепсия маъқулланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе