Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этишга доир Фармон ижроси муҳокама марказида

Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этишга доир Фармон ижроси муҳокама марказида

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги ПФ–40-сон “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Миллий марказ директори ўринбосари Азизбек Баҳодиров раислигида ўтган йиғилишда Фармонда белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Хусусан, Фармон ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режаси доирасида бажарилаётган ишлар, белгиланган топшириқларнинг ижро ҳолати ҳамда келгуси босқичда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва масъул ижрочилар ўзларига бириктирилган вазифалар ижроси юзасидан ахборот бериб, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятини ташкил этиш, соҳада фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, шунингдек, Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот тақдим этдилар.

Муҳокамалар давомида илмий муассасалар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, инновацион лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда масъуллар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида Фармон ижросини таъминлаш ҳар бир масъулнинг устувор вазифаси экани таъкидланиб, амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижаларни тезкор ва тизимли ёритиб бориш, шунингдек, жамоатчиликни ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан мунтазам хабардор қилиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.