Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қаттиқ буғдой селексиясида муҳим илмий натижа!

Қаттиқ буғдой селексиясида муҳим илмий натижа!
Глобал иқлим ўзгариши ва ҳаво ҳароратининг 1,6 °К га ошиши қаттиқ буғдой ҳосилдорлиги ҳамда дон сифати кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашган, эртапишар, серҳосил ва дон сифати юқори бўлган янги навларни яратиш замонавий селексиянинг долзарб вазифасига айланган. Ана шу йўналишда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти “Ўсимликлар селексияси ва бошланғич материаллар” лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори Дилмуҳаммад Холиқулов ҳамда тадқиқотчилар томонидан қаттиқ буғдой нав ва тизмалари устида 3 йил давомида илмий изланишлар олиб борилди. Тадқиқотлар натижасида ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган истиқболли тизмалар ажратиб олинди ҳамда ушбу белгилар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Мазкур илмий иш натижалари халқаро нуфузли “САБРАО Жоурнал оф Бреединг анд Генетикс” журналида (Скопус базасининг Қ2 тоифаси) чоп этилди. Мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://sabraojournal.org/durum-wheat-triticum-durum-l-quality-parameters-relationship-grain-yield/ Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.