Қашқадарёда хорижий пахта ва ғалла навлари янгича технология асосида етиштирилмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига қарашли қўшимча 5,5 гектарлик тажриба майдонларини ҳам кўздан кечирди.
Ушбу ҳудудда хорижий пахта ва ғалла навлари тажриба тариқасида, янгича ёндашувлар асосида етиштирилмоқда. Айтилишича, ҳар бир гектарга 240 минг кўчат экилган бўлиб, замонавий агротехник усуллар, жумладан, плёнка остига экиш ва томчилатиб суғориш технологиялари муваффақиятли жорий этилган.
Батафсил: https://gov.uz/oz/agro/news/view/52353
Подробно: https://gov.uz/ru/agro/news/view/52353
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм