Қашқадарёда маҳаллий ва хорижий ғўза навлари иштирокида беккросс тадқиқотлари ўтказилмоқда

Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан 2024 йилда Хитойнинг “ХинЛуЗао-78” ғўза навини маҳаллий навлар билан ўзаро чатиштириш орқали 32 та Ф1 дурагай комбинацияси яратилган эди. Жорий йилдаги дала-босқич тадқиқотларда шу дурагай ўсимликларда хорижий нав билан қайта чатиштириш ишлари давом этмоқда.
Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг барча илмий-тажриба стансияларида бўлгани каби Қашқадарё илмий-тажриба стансиясида ҳам маҳаллий ва хорижий ғўза навларида фенологик кузатувлар асосида беккросс (қайта чатиштириш) тадқиқотлари амалга оширилмоқда.
Стансия илмий ходимлари 4–5 июл кунлари ҳар бир дурагайда гуллар сонига қараб 14 тадан 100 тагача, жами 581 та “ХинЛуЗао-78” навини чатиштирди.
Шу билан бирга, 3–5 июл кунлари “ХинЛуЗао-78” навининг ўзида ҳам ўз-ўзини чатиштириш ишлари олиб борилди ва 1152 та гул ёпиб чиқилди.
Ушбу тадқиқотлар Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг барча илмий-тажриба стансияларида давом этмоқда.
Лавҳалар Қашқадарё ИЦ, 5 июл, Ф1 дурагайлар кўчатзоридаги амалий селексия жараёнидан.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе