Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида аграр соҳа вакиллари, кластер, фермер ва деҳқонлар билан семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун амалга оширилиши лозим бўлган тежамкор технологияларни қўллаш ва лалмикор майдонларда ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича ҳамда мойли, дуккакли, ем-хашак экинлар майдонини кенгайтириш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
Шунингдек, Россиянинг "Агроплодар" корхонасининг Ўзбекистондаги расмий вакили Юрий Ласигин ҳам ушбу учрашувда иштирок этиб, аграр соҳада амалга оширилаётган ишлар, етиштирилаётган маҳсулотлардаги озиқ овқат хавфсизлиги қоидалари билан танишди ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалиги тизими вакилларига ўз маслаҳат ва таклифларини билдирди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе